ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА «O`ZERAE CLIMATE CONTROL»НИНГ ЯНГИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛДИ

erae3

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Хоразм вилоятининг «Хазорасп» ЭИЗда «GM UZBEKISTAN» АЖда ишлаб чиқариладиган «Дамас» ва «Лабо» автомобиллари учун иситиш ва вентиляция тизимини ишлаб чиқарадиган  «O`zERAE Climate Control» МЧЖ ҚКнинг Хоразм вилояти филиали иш бошлади.
Янги филиалнинг ишга туширилишидан асосий мақсад ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номенклатурасини кенгайтириш, локализацияни ривожолантириш, шунингдек Хоразм вилоятида янги иш ўринларини ташкил этишдан иборат.
Иситиш ва вентиляция тизими ишлаб чиқаришнинг корхонасининг максимал йиллик қуввати 72 000 донани ташкил қилади. Айтиш жоизки, корхона фаолиятининг илк кунидан сифат, бутловчи ва тайёр маҳсулот кўпфункционал назорат тизими ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида қўлланилади.

>>>

ТОШКЕНТДА ИССИҚ ИҚЛИМ ШАРОИТИДА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ

tirin1 2018 йилнинг 19 сентябрь куни Тошкентда «Иссиқ иқлим шароитида автомобиль транспорти воситаларини эксплуатация қилиш ва яратиш тажрибаси» мавзуида 104-халқаро илмий-техникавий конференция бўлиб ўтади.
Конференция Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Россиянинг Автомобиль муҳандислари Ассоциацияси ҳамда Россия Федерациясининг “Марказий автомобиль ва автомотор илмий-тадқиқот институти” Давлат илмий маркази, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идора вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.

Конференцияни ўтказишдан мақсад автотранспорт воситаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, уларнинг янги конструкцияларини синаш, ишлаб чиқиш, эксплуатация қилиш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат.

>>>

«ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖ ОГОҲ БЎЛИШГА ВА ФАҚАТ КОМПАНИЯНИНГ РАСМИЙ МАНБАЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛИШГА ЧАҚИРАДИ

Энг аввало, «Ўзавтосаноат» АЖ автомобиль саноатида компания номи ва янги йўналишини, шунингдек виждонан фаолият юритаётган фидоий ходимларининг шаънига доғ тушираётган айрим ходимларнинг ноқонуний ҳаракатларини қоралайди.
Ана шундай «уддабурон» кишиларнинг коррупция тизимларини фош қилиш ва тугатишни бошиданоқ уддасидан чиқяпмиз. Ушбу йўналишда компания Ўзбекистон Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилишини, шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларидан бизни вақтида огоҳ қилувчи фаол ва виждонли фуқароларга минатдорчилик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, турли важлар билан GM автомобилларини харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатлари юзага келганда, зудлик билан (+99871) 141-77-77 рақамлари орқали компаниянинг янги колл-марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бу билан сиз муаммони бартараф этиш баробарида уни ўз фойдангизга ҳам ҳал қилишингиз мумкин.

>>>

«ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН» АЖ ЭНГ ТАЛАБГИР АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРМОҚДА

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш  мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ҳусусан, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан механик узатмали «Нексия» автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш хажмлари 34 804 донагача етказилади.

Шунингдек, «Малибу» автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.

>>>

GM UZBEKISTAN САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА АВТОМОБИЛЬ ОЛИБ КЕТИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

<br />
                          Yangiliklar</p>
<p>

«GM Uzbekistan» АЖ барча дилерлик тармоқларида Мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтади. Ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини атига 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин.

Бугун компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада Автомобиль!» дастурида 2259 дона Spark, Laсetti CNG ва Cobalt русумли автомобиль савдога қўйилган. Автомобилларнинг тўлиқ рўйхати ва сони билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин(http://gmuzbekistan.uz/avto_za_45_minut).

Мазкур бўлимдаги маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади. Дилерларда мавжуд автомобиллар сони сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариб бориши мумкин.

Келинг, танланг ва ўзингиз истаган автомобилни олиб кетинг!

>>>