Баҳорги таътил кунларида Тошкент политехника музейида «Дилда баҳор» баҳорий марафони ўтказилади.
22-27 март кунлари исталган мактаб ўқувчиси ва унинг ота-онаси робототехника, ҳунармандчилик, кулолчилик ва оригами бўйича маҳорат сабоқларида қатнашиши мумкин.
Марафоннинг тантанали очилиши Наврўз байрамига бағишланади. Унда меҳмонларга болалар ижодиёти кўргазмаси ҳам тақдим этилади.
Маҳорат сабоқларига қуйидаги рақамлар орқали ёзилиш мумкин: (71) 232-34-30.
Ўринлар сони чекланган.