Qadimiy tarixiy obidalar
Кармана қадимдан пурҳикмат, серфазилат, «бешигида авлиёлар ўсган шаҳар»45 бўлган бу заминдан олиму-фузалолар, аҳли донишлар, пиру муршидлар, саййидлар, шайхлар, тасаввуф таълимотининг қувваи ҳофизаси баланд инсонлари етишиб чиқишган. Ҳазрат Қосим Шайх Азизон ана шундай улуғ инсонлардандур. Бинобарин, Қуйи Зарафшон воҳаси тасаввуф маънавияти тарихида ҳазрат Қосим Шайх Азизоннинг ўз ўрни ва ҳиссалари бор.
Қосим Шайх Азизоннинг муборак ва табаррук номлари, маънавий-исломий мерослари, силсилаи шарифлари ҳақидаги маълумотлар Хофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома», Хасанхўжа Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб», Олим Шайх Азизоннинг «Лаъмаот мин нафоҳот ул қудс», Саййид Муҳаммад Носириддиннинг «Туҳфат аз-зоирин», Садриддин Салим Бухорийнинг «Икки юз етмиш етти пир», М.Олтиновнинг «Бешигида авлиёлар ўсган шаҳар», С.Иноятов, Ҳ.Тўраевларнинг «Қосим Шайх Азизон», С.Иноятовнинг «Кармана тарих кўзгусида», А.Ҳотамов, Ш.Халиловларнинг «Йиллар садоси» каби ўнлаб манба ва тарихий асарларда учрайди.
ҚОСИМ ШАЙХ Марказий Осиё тарихида алоҳида мавқега эга бўлган даврлардан бири – бу шайбонийлар ҳукмронлиги давридир. Бу давр бир аср давом этиб, шу давр тарихида чуқур из қолдирган шайбонийзодалардан бири – Абдуллахон бинни Искандархон бинни Жонибекхондир. У 1534 йилда Кармана яқинидаги Офаринкентда (ҳозирги Хатирчи тумани атрофида) туғилиб, ҳаётининг кўп қисми Кармана билан боғлиқдир. Абдуллахон ва унинг отаси Искандархон даврида Бухоро хонлиги, жумладан, унинг ажралмас қисми бўлган Кармана ҳам ривожланган, обод мавзелардан бирига айланган. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Бухоро пойтахтга айланиб, гуллаб-яшнашида мамлакат ҳукмдори Абдуллахоннинг хизматлари салмоқли бўлган бўлса, забардаст ҳукмдорнинг харбий-сиёсий муваффақиятларида эса Карманалик машҳур суфий ҳазрат қутб ул-авлиё Қосим Шайх Азизоннинг ҳиссаси беқиёсдир. Марказий Осиё тарихидан маълумки, ҳар бир ҳукмдорнинг бир неча диний устози – пири бўлган. Бухоро ҳукмдори Абдуллахоннинг машҳур Жўйбор хўжаларидан бўлган бир неча пирларидан бири қосим Шайх Азизондир. Қосим Шайх ХVI асрнинг йирик маънавий баркамол шайхларидан эди. Жўйбор шайхлари мамлакат пойтахти Бухорода яшаганлар, Қосим Шайх эса Карманада умргузаронлик қилган. Қосим Шайх ХVI аср маънавий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб, шу давр мамлакат тасаввуфининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, у кишининг маънавий силсиласи Хўжа Ахмад Яссавийга бориб тақалади.
ДЕГГАРОН МАЖМУАСИ (XI В.) Кармана шаҳрининг 30 км ғарбидаги ҳазора қишлоғининг ёнида Мовароуннаҳрдаги энг қадимги масжидлардан бири — Деггарон масжиди жойлашган. Унинг қурилиш даври XI аср бошларидан нарига ўтмайди. Бу бино Зарафшоннинг сўл қирғоғида, эндиликда вайрон бўлган, лекин илгари яхши мустаҳкамланиб қурилган қадимий кичик бир қишлоқ ҳудудида жойлашган. қишлоқнинг ҳам, масжиднинг ҳам номи бу ерда яшаган, аҳолининг асосий машғулоти — ўтга чидамли қозон тайёрлашдан олинган.
Шуниси эътиборлики, Хожагон Сулукининг машҳур суфийларидан бири бўлмиш Шайх Мавлоно Ориф Деггароний (1313–1376) шу қишлоқда туғилган ва шу ерда дафн этилган. Бу зот Нақшбандия тариқатидаги Хожагон Сулукининг буюк намояндаси бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг устозларидан бири ҳисобланади.
Кейинроқ, ХVII асрда Деггарон қишлоғи масжиддан бир оз нарида жойлашган Ҳазора қалъасига айланган. Масжид турли техника усулида қурилган: ташқи юзаси, устунлари ва пойдеворининг бир қисми — пишиқ ғиштдан, деворлари хом ғишт ва пахсадан иборат. гумбазларининг ички қисми равоқлардан, деворга тегиб турган ёки алоҳида қад кўтарган устунлар ғиштдан бино қилинган. Марказий гумбазни кўтариб турган тўрт равоқ ғишт ва ганждан себарга шаклидаги ўзига хос безаклар билан безатилган. марказий гумбаз атрофидаги саккизта кичик гумбаз «балхи» услубидаги кичик равоқлар орқали масжиднинг ташқи деворлари ва ички устунларига таянган ҳолда қурилган. Бу жой ҳозирда қайта таъмирланиб, мажмуада музей фаолият кўрсатмоқда.
Шайх Хўжа Хисрав мақбараси ( ХIV аср )Шайх Хўжа Хисрав мақбараси ( ХIV аср )
Хазрат Хожа Хусрав қачон ва қаерда туғилганлиги қанча умр кургани хақида аниқ маьлумот йуқ. Хожа Xусрав Бахоуддин Нақшбанднинг баланд мақомларига эришган шогирдларидан бири булганлиги хақида Абул Мухсин Боқир Ибн Мухаммад Алининг мақомати Хожа Бахоуддин Нақшбанд рисоласининг бир қанча уринлардаги ривоятларида айтиб утилган.
Хожа Хусрав этикдустлик касби билан шуг`улланган. Бухородаги Гулобод гузарида этикдузлик дукони булиб ундан топган пулларини мухтож камбағал бечораларга хайру эхсон қилган.
Хожа Хусрав тариқат илми ва одобини урганиш учун Бухорога келган. Тариқат сабоқларини дастлаб Амир Саййид кулолдан олган. Амир Саййид кулол хузурларида зикри хуфия ва зикри алония билан машг`ул булган.
Нақл қилишларича Шайх Хусрав хазрати хожамиз Қадассалоху Сиррахул Азиз сухбатларининг талабларида хар томонга чопиб юрган вақтларида нарх наво ошиб кетган эди. Бир куни хазрати эшонни қидиришга тушди қанча уринмасин уларни шахардан тополмади. Пиёз нон ва ёг олиб қасри Орифонга келди бу ердан хам тополмади. Қулидаги нарсаларни Хазрати Хожанинг уйларига қуйиб шахарга кирди. Кун охирида бозордан утиб бораётиб хорчак мадрасасида Мавлоно Абдулазиз Рахматуллохни куриб қолди. Улар Хазрати Хожанинг асхобларидан эдилар. Шоди Намак номли дарвешнинг дарвозаси олдида оханггарлик килардилар. Бу ерда бог` булиб унинг эшиги олдида охангарлик қилардилар. Бу ерда бог` булиб унинг эшиги олдида овқатга машг`ул эдилар. Хазрати Хожа бу даврда улар билан борди келди килардилар. Иттифоқо хазрати Хожа шу куни бу манзилда мехмонда эдилар.
РАБОТИ МАЛИК. Кармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ
Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш арслонхон муҳаммад ибн сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.
Археологик тадқиқотлар пайтида (XX асрнинг 70-йиллари ва шу асрнинг охири — XXI аср бошлари) бу ноёб бинонинг мураккаб тузилиши аниқланди. У 100×100 м майдонни эгаллаган бўлиб, мустаҳкам деворлар билан ўралган ва икки қисмга бўлинган.
Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.
Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.












