Menu
Categories
“КЎЧМА КИНОТЕАТР” – “ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ УЧУН МАХСУС ЛОЙИҲА
10.04.2019 Yangiliklar

Ихтисослаштирилган автомобиллар “Turin Invest Engineering” томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино кўрсатишга мўлжалланган.
Кўчма кинотеатр кинопроектор,  колонкалар,  аккумулятор батареялари,  ноутбук/DVD-проигриватель ва видеоматериалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.
“Turin Invest Engineering” компанияси Тошкент ш.даги Турин Политехника Университети қошида ташкил  этилган ва лойиҳалашдан тортиб фойдаланишга топширишгача муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан  шуғулланади. Унинг тасарруфида университетга тегишли Мехатроника,  Метрология лабораториялари ва Технопарк бор, шунингдек, юқори технологик жиҳоз ва станоклари ҳам борки,  уларнинг кўпчилиги мамлакатда ягона саналади.

Comments are closed
*