
Узавтосаноат” АЖ корхоналарининг ходимлари 2019-2021 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировка ўташ дастурлари доирасида хорижда таълим олиш имконига эга бўлдилар.
“Ўзавтосаноат” АЖдан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Исроилов Мирзо-Шаҳзод стипендияга сазовор бўлди.
Мирзо-Шаҳзод таълимни АҚШдаги ОТМлардан бирида MBA in Project Management йўналиши бўйича давом эттиради.Умуман, автомобилсозлик саноатидан 17 нафар киши – “Ўзавтосаноат” АЖ, UzAuto Motors ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ходимлари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати бўлдилар.
Ушбу стипендия етакчи хорижий таълим муассасаларида тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали юқори малакали ва жаҳон бозорида рақобатбардош мутахассислар билан таъминлаш мақсадида таъсис этилган.
Чет элда жамғарма маблағлари ҳисобига кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш таълим, илм-фан ва илмий тадқиқотлар, соғлиқни сақлаш ва давлат бошқаруви йўналишлари бўйича вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида ўтказилди.