Menu
Categories
UZAUTO TRAILER ВА “КАМАЗ” ИЧАЖ ЎЗБЕКИСТОНДА ТЯГАЧЛАРНИ ЯНГИ МОДЕЛЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ
06.04.2021 Yangiliklar

UzAuto TRAILER компанияси ўз маҳсулотлари моделлар қаторини кенгайтирди ва 1 майданоқ харидорларга янги замонавий тягачлар таклиф этади.

5 апрелда Тошкент ш.да UzAuto TRAILER ва “КАМАЗ” ИЧАЖ моделлар қаторининг иккита янги вакилини тақдим қилдилар: КАМАЗ-54901 магистраль тягачи ва газ-дизелли KAMAЗ-5490 NEO ўриндиқли тягачи. Тақдимот “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтказилди.

Йирик кўргазма халқаро ва Россия компанияларининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорига киришлари учун платформа бўлиши кўзда тутилган. Кенг кўламли амалий дастурда “КАМАЗ” ИЧАЖ бош директор Сергей Когогин ва компаниянинг бошқа раҳбарлари бошчилигидаги делегацияси иштирок этди. Ўз ташрифи доирасида КАМАЗ раҳбарияти ҳамкори – “UzAuto TRAILER” компанияси билан қўшма стендида янги тягачлар моделлари – КАМАЗ-54901-004-92 ва КАМАЗ-5490-802-DC тақдимотини ўтказдилар.

КАМАЗ-54901 магистраль тягачи – бу магистраль юк ташиш учун яратилган флагман бўлиб, 2020 йилдан сотила бошланган К5 авлоди юк машиналарининг энг янги оиласига мансуб биринчи модель саналади. Юк машинасининг мутлақо текис полли, иккита ётоқ ўринли ва эни кенгайтирилган (2500 мм) буткул янги кабинаси барча замонавий талабларга жавоб беради: уни яратишда эргономика, қулайлик ва ҳайдовчи учун ўнғайликка урғу берилган. Юк машинасининг юриши енгил автомобилникига ўхшайди. Тягач янги қаторли 6 цилиндрли қуввати 450 от кучи бўлган КАМАЗ Р6 двигатели, янги автоматизацияланган, ҳайдовчи учун кенгайтирилан функционалли ZF Traxon 12 босқичли узатмалар қутиси ҳамда ёқилғини тежаш учун пасайтирилган узатиш нисбатига эга Даймлер орқа кўприги билан жиҳозланган. Олд ва орқа тормозлар – дискли. Шунингдек, янги техниканинг афзалликларига умумий сиғими 1400 л бўлган иккита ёқилғи баки киради, бу салмоқли юриш захираси (тақрибан 4,5 минг км)ни таъминлаш имконини беради.

Аввалги К4 автомобиллар авлодига таққослаганда, илғор технологияларни қўллаш ёқилғи сарфини 10% (100 км.га 30 л)га қисқартириш, сервислараро интервални 50% (120 минг км)га ошириш ресурсни 20% (1,2 млн. км)гача узайтириш имконини берди.

Яна бир янгилик – КАМАЗ-5490 автомобилининг энг оммабоп модификацияларидан бири – дизель ёқилғиси ва метан (СТГ) да юрадиган КАМАЗ-5490-802-DC. Газ-дизелли КАМАЗ-5490 NEO дизель ёқилғисининг метан билан аралашмасида ёки фақат дизель ёқилғисида юриши мумкин, бу унинг газ қуйиш станциялари тармоғи кенг ёйилмаган жойларда қўллаш имкониятини кенгайтиради. КАМАЗ-5490 NEO фойдасига танловларини истеъмолчилар қуйидагилар билан изоҳлайдилар: узоқ масофага қатнаш учун қулай кабина, икки режимда ишлаш имконияти ва ёқилғига сарфларни сезиларли қисқариши.

“КАМАЗ” ИЧАЖнинг Ўзбекистон Республикаси билан амалий алоқалари кўп йиллик тарихга эга. Бугунги кунда Ўзбекистон – “КАМАЗ”нинг асосий экспорт бозорларидан бири. 2017 йилда республикада – “Ўзавтосаноат” АКнинг Самарқанддаги “UzAuto TRAILER” шўъба корхонаси базасида янги қўшма корхона очилган, КАМАЗ автомобиллари шассисини йиғувчи янги линия ишга туширилган. Бугунга қадар ҳамкорлик доирасида 2800 донадан зиёд КАМАЗ автомобиллари ишлаб чиқарилди, 250 та янги иш ўринлари яратилди. Маҳаллий бутловчи қисмлар етказиб берувчиларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда, бу қўшимча 200 дан зиёд иш ўрни яратади. Бугунги кунда “UzAuto TRAILER” компанияси томонидан саноатнинг турли тармоқлари учун КАМАЗ шассиси базасида 20 турдан зиёд махсус техника ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва моделлар қатори яна кенгайтирилмоқда

Янги техникалар – КАМАЗ-54901 магистраль тягачи ва KAMAЗ-5490 NEO газ-дизелли ўриндиқли тягачни UzAuto TRAILER расмий дилерлик марказларида 2021 йил 1 майданоқ харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, “КАМАЗ-ЛИЗИНГ Узбекистан” компанияси янги тягачларни лизингга харид қилишнинг фойдали шартларини ҳам таклиф этади:

– бошланғич тўлови 25%, 3 йил муддатга, йиллик 16% ставкада

– бошланғич тўлови 25%, 4 йил муддатга, йиллик 20% ставкада

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин:

+99871 202 88 66

+998 55 501-90-90

Comments are closed
*