Menu
Categories
“AVTOOYNA” АТЕРМАЛ ОЙНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЎЗЛАШТИРДИ
29.07.2021 Yangiliklar

“Avtooyna” МЧЖ автомобил эгаларига иссиқ кунда қуёш нуридан ҳимояловчи ишончли восита сифатида атермал ойналарни таклиф қилади.

Атермал ойна асбоблар панелининг пластик қисмларининг қизиш даражасини пасайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, ойнанинг ушбу тури ултрабинафша нурланиш миқдори таъсирини камайтиради. 

Атермал ойна ултрабинафша нурлардан ҳимояланишда юқори даражага эга бўлиб, автомобил салон қисмининг ҳамда асбоблар панелининг ҳаддан ташқари қизиб кетишини олдини олади. Шунингдек, ойнанинг порлашини камайтиради. Ишлаб чиқариш жараёнида таркибига кумуш ионлари ҳамда темир оксиди қўшилади.

Атермал ойна ўрнатилиши нима беради?

•   Климат-контрол тизимининг ишлаш юкини камайтиради;

•   ҳайдовчи ва йўловчилар учун автомобил салонидаги ҳароратни қулай сақлашда совутиш тизими кучайиб ишлашининг олдини олади;

•   асбоблар панели камроқ қизийди ва қуёш нурларига деформацияланмайди;

•   ойна порлашининг пасайиши билан кўз чарчашини камайтириши;

•   совутиш тизимининг янада самарали ишлаши;

•   қоплама рангини пасайишдан ҳимоялайди;

•   ойналарнинг камроқ терлаши;

•   инфрақизил ҳамда ултрабинафша нурларни ютади (50 % гача);

•   қорайтирилган ойналардан  фаркли томони бу кўшимча тўловнинг йўқлиги.

Атермал ойна оддий ойналардан юқори даражали чидамлилиги билан фарқ қилади. Улар кўк, яшил ёки бинафша рангги билан автомобилга ўзига хослик хусусиятини беради.

Атермал ойналарни аллақачон Тошкентнинг Сергели ҳамда Фарход бозорларидан харид қилишингиз мумкин. 

Ўзбекистонда атермал ойнадан фойдаланишга рухсат бериладими?

Қуйидаги шартлар асосида рухсат берилади:

•   Автомобил ойнасининг ўзи 100% ёруғлик ўтказувчанлигига эга эмаслигини инобатга олган ҳолда, хоҳласангиз агар, атермал ойна устини  қорайтиришингиз мумкин.

•   Агар Сиз бошқа мамлакатга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, унда мамлакатнинг ёруғлик ўтказувчанлик қоидаларини ҳисобга олишингиз керак;

•   «Хамелеон» типидаги ҳимоя ойналар ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчаш натижасида, ўлчов нуқтасига қараб турли хил маълумотларни кўрсатади

Comments are closed
*