«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚК «ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ» АЖГА КОНДИЦИОНЕРЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАНГАН АВТОБУСЛАРНИНГ ИККИНЧИ ПАРТИЯСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

man234  «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда юрадиган паст полли 30 та шаҳар автобуси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга топширилди.
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган сиқилган газда юрадиган паст полли шаҳар автобуси MAN шассиси асосида тайёрланган. Улар енгил авлюминдан ишланган кенг габаритли кузовга эга, ўриндиқларнинг жойлашуви эса 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли маконни яратади.

Бундан ташқари, MAN А22 CNG автобуслари салонни кондиционерлаш, пневматик тизим, шунингдек ҳаракатланиш барқарорлигини таъминловчи электрон тизим билан жиҳозланган. Шунингдек, бу транспорт воситаси имкониятлари чекланган одамларни ташишга тўлиқ мослаштирилган.

Янги автобуслар шаҳар йўналишларида йўловчилар оқимининг зичлигига, шунингдек аҳолининг эҳтиёжларига қараб тақсимланади. Шу тариқа, йўловчи транспорт ҳаракати оптималлаштирилади.

Қайд этиш жоизки, 2018 йил 6 декабрда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган 30 та сиқилган газда юрадиган паст полли шаҳар автобусларнинг навбатдаги партияси тақдим этилганди.

Шунингдек, йил охирига қадар «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК 25 та шаҳарлараро автобусларни юборишни режалаштирган. Янги туристик автобуслар йўловчиларга максимум қулайликлар, юқори хавфсизлик ва намунавий экологик тозаликни таклиф этади.