Menu
Categories
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ФОРУМИ-2019
25.09.2019 Yangiliklar

Автомобилсозлик саноатида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторлар билан яқин шериклик алоқаларини шакллантириш мақсадида, 2019 йил 24-26 сентябрда “Ўзавтосаноат” АЖ Маҳаллийлаштириш форуми-2019 номли кенг кўламли тадбир ўтказади. Форумда, маҳаллий корхоналар билан бир қаторда, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Франция, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан 50 дан зиёд компаниялар қатнашади, улар ичида: Faurecia (Франция), Autoglass Corp (Жанубий Корея), Yanfeng Adient (Хитой), Spark Minda (Ҳиндистон), Joyson Safety Systems (АҚШ) ва бошқа, автокомпонентлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ҳам бор.

Тармоқ корхоналарининг янада ривожлантиришдаги стратегик мақсад саноат ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча жараёнларни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришдан иборат. Шу муносабат билан, асосий эътибор автокомпонентлар ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган.

Ҳозирда республика автомобиль саноатида бутловчи деталлар ишлаб чиқарувчи 240 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда. Фақат “Ўзавтосаноат” АЖ тузилмасининг ўзида юқори технологик автокомпонентлар, автомобиллар, юк техникаси, автобуслар ва бошқа техникалар ишлаб чиқарувчи 40 дан ошиқ компания мавжуд.

Корхоналар ишлаб чиқариш тажрибасини тўпладилар, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини боқшариш тизимини такомиллаштирдилар. “Ўзавтосаноат” АЖ маҳаллийлаштириш корхоналарининг юксак салоҳиятига яққол мисол – бу хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчилар конвейерларига автокомпонентлари етказиб берилишидир. Чунончи, Ўзбекистондан дунёнинг 5 та қитъасидаги йирик ишлаб чиқарувчилар конвейерларига салмоқли автокомпонентлар етказиб берилмоқда. Масалан, турли мамлакатлардаги «General Motors» заводларига бутловчи қисмлар етказиб беришдан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари «Lada», «ГАЗ», «УАЗ», ўтган йилдан эса, «Peugeot Citroën» автомобилларида ҳам ишлатилмоқда.

Бугунги “Ўзавтосаноат” бу:

  • 80 дан зиёд компания ва 27 минг ходим;
  • йиллик айланмаси 4 млрд. долл атрофида;
  • ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг юксак стандартлари;
  • қарийб 280 минг дона автомобиль техникаси ишлаб чиқариш, ўрта муддатли истиқболда – 360 мингтага етказиш;
  • республика бюджетига солиқлар ва бошқа тўловлар кўринишидаги йиллик тушум 2 трлн сўмдан зиёд.

Амалга оширилган ишлар натижасида, енгил автомобиллардаги маҳаллийлаштиришнинг ўртача даражаси аллақачон 50 фоиздан ошди. Ўрта муддатли истиқболдаги келгуси мақсад – 70 фоизлик маҳаллийлаштириш даражасига эришиш.

Шу мақсадда, Маҳаллийлаштириш форуми-2019 давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги турдаги автокомпонентлар ишлаб чиқариш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва умумий суратда автомобиль саноатига қўшимча инвестициялар жалб этиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Форум дастурида Тошкент, Фарғона, Андижон ва Асакадаги автомобиль саноати ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриш ҳам кўзда тутилган. Форум якунларига кўра, эришилган келишувлар 26 сентябрда қатор хорижий компаниялар билан меморандумлар имзоланиши орқали маҳкамланади.

Comments are closed
*