
Бугун Москвада Ravon автомобилларининг Россиядаги сотуви бошланишига бағишланган Ravon маркаси дилерлик конференцияси тантанали суратда ўтказилди.
Ravon Россия бозорига ҳаммабоп, яхши танилган учта модель билан қайтмоқда – булар «RAVON R4», «RAVON R2» и «RAVON Nexia R3» автомобилларидир. Шунингдек, конференция иштирокчилари «Ravon Racing» пойга жамоаси вакиллари ва уларнинг автомобиллари билан шахсан танишиш имконига эга бўлдилар.
Машиналар сотуви шу ойнинг ўзида расмий дилерлик марказларида қайта тикланади, дилерлик тармоғи эса, анча кенгайтирилади. RAVON GROUPнинг Россия бозоридаги вазифаси – кучли, барча сифат стандартларига мувофиқ келувчи дилерлик тармоғини тузишдир. Бундан ташқари, компаниянинг узоқ муддатли режаларида савдо маркасининг моделлар қаторини ҳам кенгайтириш кўзда тутилган. Кучли рақобатга қарамай, компания ўз маҳсулотлари салоҳиятини юқори баҳолайди, зеро RAVON сифати вақт синовидан ўтган.