Menu
Categories
«UZAUTO MOTORS» КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КЎРГАЗМАСИДА
15.03.2021 Yangiliklar

                            Yangiliklar

Жорий йилнинг 11 – 12 март кунлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “TEXNOPARK” ҳудудида Президент Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси делегациясининг Ўзбекистонга олий даражадаги давлат ташрифи доирасида «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада 14 минтақада ишлаб чиқариладиган 24 турдаги саноат соҳасига оид мингдан ортиқ маҳсулотлар тақдим этилди. Тадбирда «O’zavtosanoat» АЖ таркибидаги корхоналар ҳам фаол иштирок этишди. Ўз навбатида «UzAuto Motors» АЖ компанияси ички ва ташқи бозорларда сотувга қўйилган барча автомобиллар қаторини намойиш этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистонга “SamAuto” томонидан ишлаб чиқарилган Isuzu D-Max автомобилларидан 10 дона ҳамда Жиззах автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилган Volkswagen Caddy 10 дона тақдим этилган – умумий 20 дона тез ёрдам машиналари совға қилинди.

Comments are closed
*