Daily Archives: 29.08.2018
«ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН» АЖ ЭНГ ТАЛАБГИР АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРМОҚДА
«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳусусан, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан механик узатмали «Нексия» автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш хажмлари 34 804 донагача етказилади.
Шунингдек, «Малибу» автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.












