Daily Archives: 05.11.2018
«ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖНИНГ ЭНГ ЗЎР ЛОГОТИПИ ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ
«Ўзавтосаноат» АЖнин хабар беришича, компаниянинг энг зўр логотипи учун 2018 йил 15 августда эълон қилинган танлов натижаларига кўра, танлов иштирокчиларининг 54 та энг яхши ишлари саралаб олинган. Танлов комиссияси жўнатилган вариантларнинг барини диққат билан кўриб чиқди, улардан атиги 4 таси ҳайъат томонидан финалда кўриб чиқиш учун танлаб олинди, бироқ ушбу вариантларнинг ҳеч бири бир овоздан маъқулланмади. Мазкур финалистлар яқин кунларда махсус совғалар билан тақдирланадилар, бу ҳақда қўшимча равишда хабар берилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» АЖнинг энг зўр логотипи учун танлов ўтказиш ҳақидаги Низомга мувофиқ, логотип ва слоган жумладан қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
– компания фалсафаси, миссияси, қадрияти ва ноёблигини акс эттириши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва ихчамлиги;
– логотип кўринишига ижодий ёндашилганлик ва унинг новаторлиги (янги логотип амалдагиларига ўхшамаслиги лозим).
Бундан ташқари, логотипларнинг замонавийлиги, енгиллиги ва жозибадорлиги маъқулланади.
Танловда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин бўлганлигини таъкидлаб ўтамиз. Аризалар ва танлов ишлари жорий йилнинг 15 августидан 1 октябрига қадар қабул қилинган.
Барча танлов иштирокчиларига фаолликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!












