Daily Archives: 26.08.2019
“RAVON RACING TEAM” ЖАМОАСИ РОССИЯ АВТОПОЙГАЛАРИДА ЯНГИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

“RAVON RACING TEAM” жамоаси навбатдаги ғалабасини нишонламоқда. Россия СМП РСКГ “ҳалқа”сининг олтинчи босқичида Moscow Raceway трассасида яна бир бор аниқ бўлдики, агар автомобиллар уялтириб қўймаса, пойгачилар совриндор учликдан жой олиш учун барқарор курашадилар. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon Nexia R3 седанлари пойгачилари – Ефим Гантмахер ва Игорь Львов “Туринг-лайт” пойгасида ўз мухлисларини зафарли дубль билан қувонтирдилар ва фахрли биринчи ўринни эгаллади.












