Daily Archives: 25.05.2020
АО «УЗАВТОСАНОАТ» СОЗДАСТ 10 000 РАБОЧИХ МЕСТ В ASAKA CITY

Аҳолини сифатли турар жой билан таъминлаш – Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири. Айниқса бу йўналиш аҳоли энг зич жойлашган минтақалардан бири – Фарғона водийсида долзарб.
Аҳолининг ва автомобиль саноати корхоналари ишчиларининг турар жойга эҳтиёжини қондириш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида, “Ўзавтосаноат” АЖ Андижон вилоятида “Asaka City” замонавий турар жой мавзеини қуришни бошлади. Ривожланган инфратузилмага эга, қиймати 98 млн. бўлган турар жой мажмуасининг қурилишида 7 700 киши иштирок этади, тайёр турар жойлар эса 5 000 оилани уй билан таъминлайди, бу кичикроқ аҳоли пункти аҳолисига тенгдир.












