Daily Archives: 28.03.2022
“АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ АВТОМОБИЛЛАРНИ КАТТА ҲАЖМДА, ҚУЛАЙ НАРХДА, СИФАТЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ” — UZAUTO MOTORS РАҲБАРИ БО АНДЕРССОН

— Суҳбатимизни рақобат масаласидан бошламоқчиман. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда божхона тўловлари камайтирилди. Бу UzAuto Motors компаниясига қандай таъсир қилади? Рақобатга қандай қарайсиз?
— Бу яхши савол. Мен бу ерга автомобилсозлик саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида хорижлик мутахассис сифатида келганман. UzAuto Motors ҳар қандай бошқа ишлаб чиқарувчи билан рақобатлаша олишига ишончим комил.
Мен рақобатга ишонаман, рақобат бўлгани яхши! Агар рақобат бўлса, ҳаётнинг ўзи сизни яхшироқ бўлишга мажбур қилади.
Рақобатга яхши қарайман. Ҳамиша Hyundai, Kia ва Lada билан рақобатлашишига ўрганганман. Мутлақо аминман, бизнинг янги маҳсулотимиз Hyundai, Kia ва Lada’дан яхшироқ бўлади. Бунга мутлақо аминман.












