ЎЗБЕКИСТОН АВТОСАНОАТИ РИВОЖИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Ўзавтосаноат” АЖда 8 июлда автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган ва тармоқнинг келгуси ривожланиши устуворликлари белгиланган, вазифалар аниқланган ва аниқ мақсадлар қўйилган йиғилишда айтилган Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижроси юзасидан кенгайтирилган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис тармоқ юқори раҳбариятининг раҳбарлигида, “Ўзавтосаноат” АЖ, UzAuto Motors  ва маҳалийлаштириш корхоналарининг барча ходимлари иштирокида ўтказилди.