RAVON NEXIA R3 – ҚОЗОҒИСТОН ЕНГИЛ АВТОМОБИЛЛАРИ ЕТАКЧИЛАРИ ИЧИДА №1

Бир вақтда иккита ўзбек модели Қозоғистоннинг навбатдаги автомобиль рейтингида етакчилик қилмоқда. Аввалги ойларда бўлгани каби, RAVON NEXIA R3 Қозоғистондаги энг кўп сотиладиган енгил автомобиллар топ-10 талигида биринчи ўринни эгаллаган, иккинчи ўринда Chevrolet Cobalt бормоқда.
Ravon русуми бугун бренд етакчи бешталикка кирган, Chevrolet бренди эса, рейтингда 3 та ўринга юқорилади.













