UZAUTO MOTORS SERVICE & TRADE-IN CENTERДАГИ ЯНГИ МОДЕЛЛАРГА БАҲО БЕРИНГ

Замонавий, қулай, универсал – бу таърифларнинг бари улар, UzAuto Motors 2019 йил охирида тақдим этган янги Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделларига тегишли.

Уларга ўзингиз баҳо бермоқчимисиз? Унда сизларни UzAuto Motors Service & Trade-In centerда кутамиз, бу ерда янги моделлар билан бевосита танишишингиз мумкин, марказ мутахассислари эса сизларга автомобиларнинг техник имкониятлари тўғрисида батафсил ахборотни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors Service & Trade-In center 2019 йил 26 октябрда очилди. Trade-in дастури минилган автомобиль эгаларига уни автосалонда қўшимча тўлов билан мутлақо янги автога алмаштириш, минилган автомобиль олишни истаганларга эса – олаётганлари йўл юрган автомобилнинг юридик “тоза”лиги ва “касаллик тарихи” ҳақиқий эканига амин бўлиш имконини беради.

Жорий этилганидан буён, бутун республика бўйлаб “Trade In” дастурига қизиққан 400 дан зиёд мижоз минилган автомобилини баҳолатиш учун UzAuto Motors Servise & Trade-In center га ташриф буюрди.

UzAuto Motors Servise & Trade-In center қуйидаги манзилда жойлашган: Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61 (мўлжал: “Дўстлик-2” метро бекати).