Daily Archives: 15.05.2018

АСАКА АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИ BIQ-III СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи ишлаб чиқариш жараёнларига сифатни интеграция қилингалигини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритди.

Бу сўнгги 3 йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди. Ўтган вақт мобайнида технологик ускуналар тўла модернизация қилинди ва уларнинг таркиби янгиланди, GM компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган янги тизим ва инструментлари жорий қилинди, корхона ҳодимлари GM компаниясининг Жанубий Корея, Хитой, Тайланд, Ҳиндистонда жойлашган заводларида ўқиб қайтишди ва ҳ.к.

Текширув General Motors корпорациясининг Жанубий Корея, Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондаги мутахассислари томонидан ўтказилди.

>>>