Daily Archives: 17.07.2018
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ЎРГАНИЛМОҚДА
2018 йилнинг биринчи ярмида «Ўзавтосаноат» АЖга жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларидан қилинган жами мурожаатлар сони 998 тани ташкил этди. Шундан 48 таси компания раҳбарларининг шахсий ва сайёр қабулларида қилинган мурожаатлар ҳисобланса, 762тасини айнан ёзма мурожаатлар ташкил этади. Бундан ташқари 188 та мурожаат компания раҳбариятига электрон почта орқали келиб тушган. Барча турдаги мурожаатлар “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти ва тизимдаги мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилиб, мамлакатимиз қонунчилигида белгиланган тартиб бўйича ўз вақтида жавоб қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз ўтган 2017 йил давомида компания раҳбариятига жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларидан қилинган жами мурожаатлар сони 2077 тани ташкил этган эди.
“Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати












