Daily Archives: 31.07.2018
ЎЗАВТОСАНОАТ АЖ: МУАММОЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ ВА РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ СТРАТЕГИЯСИНИ БЕЛГИЛАШ
30 июль куни Халқаро пресс клубнинг «Ўзавтосаноат» АЖ фаолияти, соҳада амалга оширилиш лозим бўлган ишлар ҳамда компаниянинг келгусидаги истиқболли режаларига бағишланган сессияси ўтказилди. Унда “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбар ва ходимлари, ўринбосарлари, экспертлар, тизимдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, дилерлик марказлари раҳбарлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбариятига маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импортни қисқартириш бўйича топшириқлар берган эди.












