Daily Archives: 14.08.2018

«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚК ВА «UZAUTOTRAILER» МЧЖ: МАҲСУЛОТ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛИШИ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ МАҚСАДЛАРИДА

2018 йил 15 август соат 10:00да «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК сервис ва дилерлик марказида (Самарқанд вилояти, Жомбой ш.) “Юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техника бутловчи деталларини маҳаллийлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация” кўргазмаси очилади.

Ушбу кўргазма маҳаллий автоқисмлар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек автомобиль саноатида ўз бизнесини ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли кооперация алоқаларини кенгайтириш йўли орқали «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UzAutoTrailer» МЧЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулот маҳаллийлаштирилиши даражасини ошириш ва таннархини пасайтириш мақсадларида амалга оширилмоқда.

>>>