Daily Archives: 25.08.2018

«GM UZBEKISTAN» АВТОМОБИЛЛАР САВДОСИНИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

«GM UZBEKISTAN» АВТОМОБИЛЛАР САВДОСИНИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

Ўз автомобиль саноатига эгалик – мамлакатнинг миллий ғурури ва хавфсизлиги саналади. Ушбу тенденциялар соҳа ривожига давлат кўмаги ажратилаётган, юқори тараққий этган ва шиддат билан ривожланиб бораётган дунё мамлакатлари учун маълум.

Мамлакатимиз Ҳукумати ёрдамида, вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар, шу жумладан халқаро мутахассислар иштирокида, аҳоли фикри ва муносабатини ўрганиш орқали “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархининг шаклланиши тамойиллари ва нархга доир ҳисоб-китобларнинг нечоғли асосланганлиги ўрганилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида, айрим автомобиллар нархини ўртача 7,7фоизга ошириш бўйича оғир ва жамоатчилик ўртасида у қадар яхши қабул қилинмаслиги мумкин бўлган қарор қабул қилинди.

Шу ўринда айтиш жоизки, «Спарк», «Нексия» ва «Кобальт» каби ҳамёнбоп ва ҳаммабоп автомобилларнинг нархи ўзгаришсиз қолди.

>>>