Daily Archives: 04.02.2019

GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИГА КАФОЛАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРАДИ

GM Uzbekistan АЖ харидорларга тақдим этилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, хизмат кўрсатиш даражасини оширишни 2019 йилдаги устувор вазифаларидан бири деб белгилаб олган.

Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг техник ҳолатини аъло даражада сақлаб туриш учун ҳамда мижозларнинг ишончини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан компания янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради. Энди ушбу муддат 3 йил ёки 100 000 километр масофани ўз ичига олади. Аввал — 1 йил ёки 20 000 километр масофани ташкил қилган.

>>>