Daily Archives: 20.07.2020
RAVON ҚОЗОҒИСТОНДА ЕТАКЧИЛИКНИ ҚЎЛДАН БЕРМАЯПТИ

Қозоғистон автомобиль бозори яна ижобий динамикани кўрсатмоқда – июнда сотувлар ўсиши 2019 йилнинг шу давридагига қиёслаганда 36,7 фоизни ташкил қилди. Бозорда етакчиликни Ravon қўлдан бермай келаётир – бренд 2020 йил иккинчи чорагида янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади. Январь-июнь ойлари натижаларига кўра, автомобиллар сотуви ўтган йилдагига қараганда 369 донадан 4 195 донага етган. Учта энг жўшқин ўсиш кўрсатганлар ичида Chevrolet ҳам бор – 612 дона (+33%).












