Daily Archives: 24.08.2020
ДАВЛАТ РАҲБАРИ “COOPERATION LAB” ТАРМОҚЛАРАРО КООПЕРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ ОЧИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Тошкент шаҳар Бектемир туманида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперациясини ривожлантириш марказининг очилиши ўтказилди.
Кооперацион марказ “Ўзавтосаноат” ташаббуси билан турли тармоқларда қўлланиладиган деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини ҳал қилиш учун ташкил этилди. Платформа ишлаб чиқариш кооперацияси ва маҳаллийлаштирилишига қаратилган бўлиб, мамлакатимиз тадбиркорларининг ҳамкорлигини кенгайтиришни ўз мақсади деб билади.












