Daily Archives: 12.10.2022

“БУНИ ҚАНЧА ТЕЗ ҚИЛСАК, АВТОМОБИЛ БОЗОРИДА РАҚОБАТ ПАЙДО БЎЛАДИ” – ПРЕЗИДЕНТ

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни электромобил тармоғини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қамровини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, жумладан, электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳам мақсадлар белгиланган. Шу йил 14 февралда ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари бу ҳақда аниқ кўрсатмалар берган эди.

>>>