Author Archives: root

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ЕНГИЛ ТИЖОРАТ АВТОМОБИЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШМА ЛОЙИҲА ТЎҒРИСИДА

pego1    “Ўзавтосаноат” АЖ ва “PSA Groupe” компанияси ўртасидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ Жиззах вилоятида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган икки турдаги енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни кўзда тутади.
Ҳозирда объектда қурилиш-монтаж ишлари якунига етмоқда. Технологик ва муҳандислик жиҳозлари етказиб берилиши бўйича тегишли контрактлар тузилган.
Шу билан бирга, бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар муносабати билан, шериклар лойиҳа концепциясини ўзгартириш ва иқтисодий параметрларни оптималлаштириш устида ҳамкорликда ишламоқдалар.

Лойиҳанинг келгуси бориши ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

>>>

«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚК «ТОШШАҲАРХИЗМАТ» АЖГА КОНДИЦИОНЕР БИЛАН ЖИҲОЗЛАНГАН ИЛК 30 ТА АВТОБУСНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

man987    6 декабрда «JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ишловчи 30 та шаҳар паст полли автобуслари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этилди. Ушбу автобуслар МАН шассиси базасида ишлаб чиқарилган. Улар енгил алюмин кенг габаритли кузовга эга бўлиб, ўриндиқлар жойлашуви 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли макон яратади.
«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚК СОТУВ, СЕРВИС ВА МАРКЕТИНГ БЎЙИЧА БОШ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ САРДОР УСМОНБЕКОВ:
«Ўтган йилда MAN А22 CNG русумли 50 та шаҳар паст полли автобусларини етказиб бергандик. Ўтган давр мобайнидаги фойдаланишда автобуслар ўзларининг самарали, тежамкор ва экологик тоза транспорт воситаси эканликларини кўрсатди.

>>>

ТОШКЕНТДАГИ ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ХОДИМЛАРИ SCOPUS AWARD МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

turin390    Ўзбекистон олимлари биринчи халқаро илмий форуми доирасида Scopus Award обрўли жаҳон илмий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Улар қаторида Тошкентдаги Турин политехника университети ходимлари ҳам тақдирландилар.

Табиий-математик интизом кафедраси мудири, техника фанлари доктори Тўлаганов Дилшод Убайдуллаевич “Йил олими” мукофотини, Университет илмий ходими Хўжамбердиев Мираббос “Энг яхши ёш олимларга” мукофотини, Табиий-математик интизом кафедраси профессори, кимё фанлари доктори Рўзимуродов Олим Норбекович эса – инжиниринг ва технологиялар соҳасига оид мукофотга қўлга киритдилар.

Scopus мукофоти Elsevier компанияси ташаббуси билан тузилган обрўли глобал илмий мукофот ҳисобланади. Scopus Award олимларни фаол ишлари учун рағбатлантириш, олим мақомини ушлаб туриш, ёш олимлар орасида профессионал илмий фаолиятни кенг ёйишга қаратилган. Миллий фан ривожида алоҳида муаллифнинг ҳиссаси эълон қилинган илмий мақолалар сони ва уларнинг халқаро даражадаги журналларда чоп этилиши билан белгиланади ҳамда субъектив баҳога йўл қўйилмайди.

>>>

«OLD BLUE EYES» РАНГДАГИ MALIBU TURBO: GM UZBEKISTAN ЭКСКЛЮЗИВ МОДЕЛНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

malibu768

GM Uzbekistan компанияси эксклюзив рангдаги янги Malibu Turbo моделини тақдим этади.
Автомобиль тўрт рангда тақдим этилган: қора, оқ, хўл асфальт ва оқ марварид. «OLD BLUE EYES» (тўқ мовий) ранги Malibu Turbo автомобилининг ранглар мажмуида бешинчи бўлди.
Malibu Turbo ўзбек автомобилсозлигидаги янги даврни бошлаб берган «Люкс» даражадаги седан бўлиб, BMW 5-Series, Volkswagen Passat, Hyundai Grandeur моделлари даражасидаги автомобиль саналади.

Эксклюзив рангдаги «Люкс» автомобилнинг эгаси бўлишга шошилинг!

>>>

«ЎЗАВТОСАНОАТ» АЖНИНГ ЭНГ ЗЎР ЛОГОТИПИ ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

fasad1 «Ўзавтосаноат» АЖнин хабар беришича, компаниянинг энг зўр логотипи учун 2018 йил 15 августда эълон қилинган танлов натижаларига кўра, танлов иштирокчиларининг 54 та энг яхши ишлари саралаб олинган. Танлов комиссияси жўнатилган вариантларнинг барини диққат билан кўриб чиқди, улардан атиги 4 таси ҳайъат томонидан финалда кўриб чиқиш учун танлаб олинди, бироқ ушбу вариантларнинг ҳеч бири бир овоздан маъқулланмади. Мазкур финалистлар яқин кунларда махсус совғалар билан тақдирланадилар, бу ҳақда қўшимча равишда хабар берилади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» АЖнинг энг зўр логотипи учун танлов ўтказиш ҳақидаги Низомга мувофиқ, логотип ва слоган жумладан қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
– компания фалсафаси, миссияси, қадрияти ва ноёблигини акс эттириши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва ихчамлиги;
– логотип кўринишига ижодий ёндашилганлик ва унинг новаторлиги (янги логотип амалдагиларига ўхшамаслиги лозим).
Бундан ташқари, логотипларнинг замонавийлиги, енгиллиги ва жозибадорлиги маъқулланади.
Танловда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин бўлганлигини таъкидлаб ўтамиз. Аризалар ва танлов ишлари жорий йилнинг 15 августидан 1 октябрига қадар қабул қилинган.
Барча танлов иштирокчиларига фаолликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!

>>>