TRACKER PREMIER AT АВТОМОБИЛИГА 21 ФОИЗЛИ ЧЕГИРМА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

GM Uzbekistan компанияси 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Tracker Premier AT автомобилига катта чегирма эълон қилди.
Мазкур чегирма компанияда олиб борилаётган стратегия ҳамда ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижаси бўлиб, автомобиль хариди жараёнида харидорларга қулайлик яратиш ва унинг ҳамёнбоплигини таъминлашни кўзда тутади.
Унга кўра, харидорлар эндиликда Tracker Premier AT автомобилини 21 фоизли чегирма билан 215 680 575 сўм ўрнига 170 миллион сўмга харид қилиши мумкин.
Акция 2 июлдан бошлаб 10 кун давомида амал қилади.
Компания харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш ҳамда тақдим этилаётган маҳсулотлар ҳамда хизматлар сифатини ошириш борасидаги фаолиятини давом эттиради.
«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» ВА «САМАВТО» МЧЖ ВЫСТАВКЕ BUSWORLD CENTRAL ASIA 2019 КЎРГАЗМАСИДА
Қозоғистонда автобусларнинг энг машҳур кўргазмаларидан бири – BUSWORLD Central Asia 2019 бошланди. Кўргазмада «JV MAN Auto-Uzbekistan» компанияси ва «СамАвто» МЧЖ ўз маҳсулотларини намойиш этди.
BUSWORLD Central Asia – бу автобус ташувлари соҳасидаги профессионаллар ва экспертлар, мутахассислар ва тадбиркорлар учун асосий тармоқ тадбиридир.
ORQAGA QAYTISH GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛНИНГ ОРИГИНАЛ ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИНИ ОЧИҚ САВДОГА ЧИҚАРДИ

Асл эҳтиёт қисмларни харид қилиш қулайлашди – GM Uzbekistan компанияси мамлакатнинг барча минтақаларида эҳтиёт қисмлар сотувчи фирма дўконлари тармоғини очди. Завод сифатидаги асл эҳтиёт қисмларни GM Uzbekistanнинг ихтисослаштирилган дўконлари – “UzAuto GM Genuine”да харид қилишингиз мумкин.
Ихтисослаштирилган дўконларда Chevrolet автомобилларини йиғишда ишлатиладиган GM Genuine завод сифатидаги асл эҳтиёт қисмлари сотувга қўйилган.
Икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистонда «Volkswagen» автомобиллари ишлаб чиқарилади

Узбекистон ва Германия президентларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ахборот алмашиш ва уни ҳимоя қилиш, парник газлари чиқарилишини камайтириш ва иқлим ўзгаришларига мослашиш, «Volkswagen» компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш тўғрисида ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.
GM UZBEKISTAN УКРАИНАГА АВТОМОБИЛЛАР ЭСКПОРТИНИ ҚАЙТА ТИКЛАДИ

23 май куни GM Uzbekistan компанияси Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди. Украинага R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспорт қилинади.
Аввал хабар берилганидек, компания бугунги кунга қадар Қирғизистон Республикаси, Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, компания 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу муносабат билан бугунги кунда компанияда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.












