“ЎЗАВТОСАНОАТ”, “GENERAL MOTORS” ВА “GM KOREA SUPPLIER ASSOCIATION” ЎРТАСИДА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

<br />
                          Yangiliklar</p>
<p>

27 март куни Сеулда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси бош вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ, “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Томонлар “GM Uzbekistan”да ишлаб чиқариш режалаштирилаётган янги автомобиллар учун автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасидаги ҳамкорлик асосида Ўзбекистон автомобиль тармоғи ривожланишини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

>>>

GM UZBEKISTAN ҚОЗОҒИСТОНГА АВТОМОБИЛЛАРНИНГ ИЛК ПАРТИЯСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛДИ

                            Yangiliklar                                 Мамлакат иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан бири бу экспорт салоҳиятини юксалтириш ва миллий маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш саналади. Шуларни инобатга олган ҳолда GM Uzbekistan акциядорлик жамияти 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.
Шу муносабат билан бугунги кунда компанияда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

16 март куни GM Uzbekistan автомобилларнинг дастлабки партиясини Қозоғистонга экспорт қилди. Компания Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳолида ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилади.

Бундан ташқари жорий йил бошидан буён компания томонидан Афғонистон ва Тожикистон республикаларига автомобиллар экспорти амалга оширилди.

>>>

«ДИЛДА БАҲОР» МАҲОРАТ САБОҚЛАРИ БАҲОРИЙ МАРАФОНИ

marafon14     Баҳорги таътил кунларида Тошкент политехника музейида «Дилда баҳор» баҳорий марафони ўтказилади.
22-27 март кунлари исталган мактаб ўқувчиси ва унинг ота-онаси робототехника, ҳунармандчилик, кулолчилик ва оригами бўйича маҳорат сабоқларида қатнашиши мумкин.
Марафоннинг тантанали очилиши Наврўз байрамига бағишланади. Унда меҳмонларга болалар ижодиёти кўргазмаси ҳам тақдим этилади.
Маҳорат сабоқларига қуйидаги рақамлар орқали ёзилиш мумкин: (71) 232-34-30.
Ўринлар сони чекланган.

>>>

GM UZBEKISTAN ЯНГИ PLUS ОПЦИЯЛАР ПАКЕТИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

opciya

GM Uzbekistan харидорларга қулайлик яратиш ва мижозларнинг ишончини ошириш мақсадида замонавий хизматлар жорий этиш устида доимо фаолият олиб боради. Шундай қилиб компания харидорларга қўшимча қурилма ва опциялар танлаш имкони бўлган янги Plus пакетини тақдим этади.

GM Uzbekistan компанияси 2019 йилнинг март ойидан янги опцияли автомобилларни ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйди. Харидорлар янги опцияли автомобиллар учун жорий йилнинг 15 март кунидан эътиборан расмий дилерлар орқали шартнома тузишлари мумкин бўлади. Март ойида шартнома тузган харидорларнинг янги опцияли илк автомобиллари 2019 йилнинг июнь ойида етказиб берилади.

>>>

Швейцарияда тайёрланган метро поездлари мамлакатимизда ҳаракатини бошлайди

     “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Швейцариянинг “Stadler” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳудуддини ташкил этиш, Марказий Осиё бўйича экспортни йўлга қўйиш каби бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлди.
Тадбирда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан “Stadler” компаниясининг замонавий техника ва технологияларини саноат корхоналарида жорий этиш, электровознинг асосий тортиш тизими, бутловчи қисмларини мамлакатимизга етказиб бериш борасида таклифлар билдирилди. Йиғилишда Швейцарияда тайёрланган замонавий метро поездлари ва электричкалари ҳаракатини Ўзбекистонда жорий этиш борасида ҳам сўз борди.
Учрашув сўнггида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилди.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати.

>>>