“ЎЗАВТОСАНОАТ”ДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2018 йил 12 январь куни “Ўзавтосаноат” АЖ биносида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда компания ходимлари, Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши ҳамда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси У.Салимов ҳамда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси Т.Муродовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон бугунги кунда мудофаа қудрати юксак, профессионал тайёргарликка эга ва яхши таъминланган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли вазифаларни самарали адо этиш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси буйруғи билан “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Умиджон Салимовга “VETERAN” бирлашмаси олдидаги хизматлари учун” кўкрак нишони, компания ходими Александр Қамбаровга МДҲнинг Ҳарбий интернационалчилар ишлари бўйича Қўмитасининг “Қўмита ташкил этилганлигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони тақдим этилди.
Ўз ўрнида “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси ва фаол аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестрларнинг байрамона куй-қўшиқлари, урушда заҳмат чеккан инсонлар тақдири акс этган ҳужжатли фильм намойиши барчага манзур бўлди. Тадбир сўнггида фахрийлар билан савол-жавоблар бўлди.

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ” ЕТАКЧИ ЁШЛАРИ 2018 ЙИЛ УЧУН ВАЗИФАЛАРИНИ БЕЛГИЛАБ ОЛДИ

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Етакчилар кенгаши томонидан компания тизимидаги бошланғич ташкилот етакчилари учун ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда “Ўзавтосаноат” тизимига кирувчи корхона ва компанияларнинг етакчилари, ташаббускор ва иқтидорли ёшлари иштирок этди.
Унда мамлакатимизда ёшлар масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қисқа фурсат ичида ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчига айлангани таъкидланди. Шу ўринда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратаётгани қайд этилди.
Шунингдек, “Ўзавтосаноат” компаниясининг Етакчилар кенгаши раиси ҳамда координаторлари томонидан 2018 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор режалар ижросига қаратилган вазифалар муҳокама қилинди ҳамда ҳар бир корхонага йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

>>>

АСАКАДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИДА ИСЛОМ КАРИМОВ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ

 

photo_2017-12-06_18-09-30       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Асака шаҳридаги автомобиль заводига Ислом Каримов номи берилди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ёдгорлик мажмуасини барпо этиш лойиҳаси тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда қисқа вақт ичида завод ҳудудида Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.
Шу куннинг ўзида заводда доимий равишда фаолият юритадиган “Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожи” кўргазма-музей иш бошлади.
Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун умрини Ватани, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлади. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон учун мутлақо янги бўлган соҳа – автомобилсозлик саноатига асос солиши ва уни ривожлантириш ташаббусининг ҳаётга тадбиқ этилгани Истиқлол солномасидаги муҳим саҳифаларидан бири бўлиб қолди. Асака автомобиль заводига асос солинишида унинг ўзи бевосита иштирок этди.
Бугун автомобиль заводи Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бири саналади. Биринчи Президентимиз таъкидлаганидай, “ушбу замонавий корхона инсонлар онг-у шуурига ижобий таъсир этиб, халқимизда ғурур ва ифтиҳор туйғусини уйғотгани алоҳида аҳамият касб этади”.
Асака автомобиль заводига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти номи берилиши – барча ходимларга ифтиҳор туйғусини бағишлади.

>>>

«ЎЗАВТОСАНОАТ» КОРХОНАЛАРИ ЎЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ «MADE IN UZBEKISTAN» КЎРГАЗМАСИДА НАМОЙИШ ЭТАДИ

Жорий йилнинг 7 дан 9 ноябрига қадар «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуининг марказий павильонларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги ютуқлар намойишига бағишланган «Made in Uzbekistan» (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг барча саноат соҳаларидаги сифатли ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар қатнашади.
Кўргазма йўналишларидан бири Ўзбекистон автомобиль саноатига бағишланган бўлиб, унда «Ўзавтосаноат» АЖнинг «GM Uzbekistan», «JV MAN Auto-Uzbekistan», «SamAvto», «UzAutoTrailer», «Uz-Koram Ko»., «Уз-Тонг Хонг Ко.», «Уз-Донгвонг Ко.», «Уз-Донгжу Пэинт Ко.», «Уз-Семюнг Ко.», «Жиззах аккумулятор заводи» корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Миллий маҳсулотларимиз намойишига бағишланган мазкур тадбир ташриф буюрувчиларни республикамизнинг илмий-ишлаб чиқариш, иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳамда инновацион лойиҳалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда юртимизнинг 130 дан ортиқ йирик компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Бундан ташқари кўргазмага дунёнинг энг йирик ва етакчи компаниялари ташрифи кутилмоқда.

>>>

EXPO 2017’da “Matiz”ning vodorod yonilg’isida ishlovchi modeli namoyish qilindi

013dd8a1a30d831355ab101e4c6ceff1

Ushbu avtomobilning dunyodagi boshqa analoglaridan farqi unda vodorod saqlash uchun mo’ljallangan bakning yo’qligi sababli xavfsizligi yuqoriligidadir. Bunday turdagi dvigatel ishi natijasida ishlangan gazlarni tashqariga chiqarish tizimida suv chiqadi.
Ichki yonuv dvigatelida vodorod ishlatuvchi tizim evaziga avtomobil atrof-muhitga chiqaradigan gazlar hajmi 80 foizgacha kamayadi.
Bundan tashqari, o’zbekistonlik mutaxassislar avtomobilsozlik sohasidagi yana ikkita ishlanmani taqdim qilishdi. Ulardan biri – tomida quyosh panellari bo’lgan elektromobil kontseptidir.

Yana bir namoyish qilingan eksponat elektrokarting bo’ldi. Bu tajribaviy platforma bo’lib, unda transport vositasining barcha elektron tizimlari, akkumulyator batareyalari va elektromotorlarining o’zaro ishlashining turli variantlari sinaladi. Bu model 110 km/soat maksimal tezlikka ega bo’lib, yurish zaxirasi 30 km ni tashkil qiladi. Model 100 km/soat tezlikka 6 soniyada erishadi.

Bundan tashqari, “O’zavtosanoat” AK tomondan ko’rgazmada O’zbekistonda ishlab chiqarilgan 4 ta past polli MAN CNG (A22) avtobuslari harakati tashkillashtirilgan. Bu esa ko’rgazma doirasida O’zbekistonning ishlab chiqarish salohiyatini to’liq namoyish qilishga imkon beradi.

>>>