ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУСТАҚИЛЛИК КУНИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!

“UzEraeCable” МЧЖ КК раҳбарияти ва ходимлари Сизни Ўзбекистон Мустақиллик куни билан чин дилдан муборакбод этади!

Озодлик, тинчлик, юксалиш – бундай чуқур маъноли тушунчалар ўзаро боғланган. Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Сизга ва оилангизга мустаҳкам соғлиқ, улкан зафарлар, қут-барака ва тўкин-сочинлик тилаймиз!

Ҳурмат билан “UzEraeCable” МЧЖ КК жамоаси

>>>

ДАВЛАТ РАҲБАРИ “COOPERATION LAB” ТАРМОҚЛАРАРО КООПЕРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ ОЧИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Тошкент шаҳар Бектемир туманида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперациясини ривожлантириш марказининг очилиши ўтказилди.

Кооперацион марказ “Ўзавтосаноат” ташаббуси билан турли тармоқларда қўлланиладиган деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини ҳал қилиш учун ташкил этилди. Платформа ишлаб чиқариш кооперацияси ва маҳаллийлаштирилишига қаратилган бўлиб, мамлакатимиз тадбиркорларининг ҳамкорлигини кенгайтиришни ўз мақсади деб билади.

>>>

ТОШКЕНТДА “VOLKSWAGEN” ДИЛЕРЛИК МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

27 июлда Тошкентда “Volkswagen” дилерлик марказининг расмий очилиши ўтказилди ва “Volkswagen Caddy” автомобиллари сотувига старт берилди.

“Volkswagen Caddy” минивенлари учта комплектацияда сотувга чиқарилди: Cargo, Kombi ва Trendline. Автомобиллар ҳам бизнес учун, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган. Автомобиллар нархи билан компаниянинг расмий сайтида танишиш мумкин. Қўшимча ўлароқ, белгиланган нархлар Россия бозоридаги ўхшаш автомобиллар нархларидан паст эканлигини қайд этамиз.

>>>

RAVON ҚОЗОҒИСТОНДА ЕТАКЧИЛИКНИ ҚЎЛДАН БЕРМАЯПТИ

Қозоғистон автомобиль бозори яна ижобий динамикани кўрсатмоқда – июнда сотувлар ўсиши 2019 йилнинг шу давридагига қиёслаганда 36,7 фоизни ташкил қилди. Бозорда етакчиликни Ravon қўлдан бермай келаётир – бренд 2020 йил иккинчи чорагида янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади. Январь-июнь ойлари натижаларига кўра, автомобиллар сотуви ўтган йилдагига қараганда 369 донадан 4 195 донага етган. Учта энг жўшқин ўсиш кўрсатганлар ичида Chevrolet ҳам бор – 612 дона (+33%).

>>>

UZAUTO MOTORSДАН “ҲАҚҚОНИЙ ДИАЛОГ” ДАСТУРИ – ТАНИШУВ ВА МУЛОҚОТ ВАҚТИ

UzAuto Motorsдан “Ҳаққоний диалог” дастури – танишув ва мулоқот вақти
Автомобиль билан боғлиқ ташвишлар, деганда хаёлингизга нималар келади: таъмирлашми, сотиш ё янгисини олишми?
Кўпчилик учун бу – чанг босиб ётган таъмирлаш устахоналари, мой алмаштиришни кун тиғида узоқ кутиш, сершовқин автобозорлар ва чирк босган клеёнкали столда тамадди қилиш.

UzAuto Motors дан “Ҳаққоний диалог” дастури ушбу стереотипларни синдиришга ёрдам беради.

>>>