“RAVON RACING TEAM” ЖАМОАСИ РОССИЯ АВТОПОЙГАЛАРИДА ЯНГИ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

“RAVON RACING TEAM” жамоаси навбатдаги ғалабасини нишонламоқда. Россия СМП РСКГ “ҳалқа”сининг олтинчи босқичида Moscow Raceway трассасида яна бир бор аниқ бўлдики, агар автомобиллар уялтириб қўймаса, пойгачилар совриндор учликдан жой олиш учун барқарор курашадилар. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon Nexia R3 седанлари пойгачилари – Ефим Гантмахер ва Игорь Львов “Туринг-лайт” пойгасида ўз мухлисларини зафарли дубль билан қувонтирдилар ва фахрли биринчи ўринни эгаллади.

>>>

“ЎЗАВТОТРЕЙЛЕР” – ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА-САНОАТ МАХСУС КЎРГАЗМАСИДА

Бугун “Термиз карго” халқаро логистика маркази ҳудудида Ўзбекистон мудофаа-саноат мажмуи ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди. Кўргазмада “Ўзавтотрейлер” компанияси ўз маҳсулотларини тақдим этди.

Компаниянинг кўргазма стендларида ўтувчанлиги юқори бўлган КАМАЗ 43118 6×6 ва КАМАЗ 4326 4×4 бортли тент тортилган автофругонининг икки моделини кўриш мумкин. Ушбу техника ҳарбий хизматчилар шахсий таркибини ташишга, ташишнинг алоҳида шартларига риоя этмаган ҳолда умумий вазни 10 000 кг.дан ортмайдиган юкни ташишга, рухсат берилган вазни 12 000 кг.гача бўлган тиркамаларни буксирлашга мўлжалланган. Техника юкларни ёмғир, чанг, қор, қуёш ва шамолдан сақлайди.

>>>

ТЕЖАМКОР TURBO ДВИГАТЕЛЛИ ЯНГИЛАНГАН MALIBU: БАЙРАМОНА АКЦИЯ ШАРТЛАРИДА ЯНГИ ТАКЛИФ

UzAuto Motors компанияси 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили савдоси бошланаётганини маълум қилади. Янгиланган, кўпчиликнинг кўнглидан жой олган Malibu, Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30%) давомчиси бўлади.

Malibu 1.5 л. Turbo – бу чиройли ва уйғун тузилган седан бўлиб, бежирим ва аниқ чизгиларга эга.

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖ МАҲСУЛОТЛАРИ – “ТУРКМАН САҲРОСИ 2019” ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИДА

11 август Туркманбоши шаҳри (Туркманистон)да Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида “Туркман саҳроси 2019” автомобилсозлик соҳасидаги инновацион технологиялар ва ютуқлар халқаро кўргазмаси очилди, у ерда “Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулоти ҳам тақдим этилди.

Кўргазманинг асосий мақсади Туркманистонга автомобилсозлик, авто бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш соҳасидаги инновацион ечимларни жалб қилиш ва автомобилларни ишлаб чиқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатишнинг тўлиқ занжирини яратишдан иборат. 

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖ ХОДИМЛАРИ “ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ СТИПЕНДИЯСИ СОҲИБИ БЎЛДИЛАР“

Узавтосаноат” АЖ корхоналарининг ходимлари 2019-2021 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировка ўташ дастурлари доирасида хорижда таълим олиш имконига эга бўлдилар.

“Ўзавтосаноат” АЖдан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Исроилов Мирзо-Шаҳзод стипендияга сазовор бўлди.

>>>