ТОШКЕНТДА “ЮВЕНТУС” ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ ОЧИЛАДИ

2019 йил 7 майда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Ювентус” футбол академияси очилиши маросими бўлиб ўтади. Тадбирда клуб тренерлари маҳорат сабоқлари ўтадилар ва 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар орасидан мавсумий машғулотлар учун саралаш ўтказадилар.
Тошкентдаги “Ювентус” футбол академияси Марказий Осиёда ягона саналади. Ёш футболчилар учун машғулотлар университет ҳудудида амалга оширилади, у ерда болаларга сифатли таълим бериш учун барча нарса – замонавий спорт мажмуаси, футбол майдонлари, бассейн, тренажёр зали, парҳез ошхонаси мавжуд.
“ЎЗАВТОСАНОАТ” “ИНВЕСТОРЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан Фаол инвестицияларни жалб қилиш юзасидан берилган топшириқлар, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, автомобиль тармоғига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, унинг рақобатбардошлигини ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ “Инвесторлар куни” ўтказилиши ҳақида эълон қилади.
“Инвесторлар куни” 17 апрелдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни потенциал инвесторлар билан яқин алоқларни ўрнатиш мақсадида ўтказилади.
“NORIN MOTO BIKE”ДА СКУТЕР, МОТОЦИКЛ ВА ТРИЦИКЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРА БОШЛАНДИ

10 апрелда Наманган вилояти Норин шаҳридаги “Norin Moto Bike” заводи скутер, мотоцикл ва трицикиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Ишлаб чиқаришни жорий этиш тўғрисидаги келишув “Ўзавтосаноат” АЖ ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи сифатида иш кўрувчи “Lifan Group Co.Ltd” компанияси ўртасида имзоланганди.
“КЎЧМА КИНОТЕАТР” – “ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ УЧУН МАХСУС ЛОЙИҲА
Ихтисослаштирилган автомобиллар “Turin Invest Engineering” томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатнинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино кўрсатишга мўлжалланган.
Кўчма кинотеатр кинопроектор, колонкалар, аккумулятор батареялари, ноутбук/DVD-проигриватель ва видеоматериалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.
“Turin Invest Engineering” компанияси Тошкент ш.даги Турин Политехника Университети қошида ташкил этилган ва лойиҳалашдан тортиб фойдаланишга топширишгача муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан шуғулланади. Унинг тасарруфида университетга тегишли Мехатроника, Метрология лабораториялари ва Технопарк бор, шунингдек, юқори технологик жиҳоз ва станоклари ҳам борки, уларнинг кўпчилиги мамлакатда ягона саналади.
SAMAUTO АВТОБУСЛАР ПАРТИЯСИ ШАҲАР ТРАНСПОРТИ ПАРКИНИ ТЎЛДИРДИ

Cамарқанд автомобиль заводи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга SAZ LE60 моделидаги 8 та янги, кондиционер тизимили автобус тақдим этди. Тошкентга берилган бу турдаги автобуслар умумий сони 80тага етди. Янги автобуслар Тошкент йўналишлари бўйича тақсимланди.
Янги автобуснинг йўловчи сиғими – 56 киши, 25 та ўриндиқли. SAZ LE60 автобусига 190 о.к.ли ISUZU двигатели ўрнатилган, у эмиссия даражасига кўра Евро-4 экологик стандартига мувофиқ келади.












