«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» МЧЖ ҚК «ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ» АЖГА КОНДИЦИОНЕРЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАНГАН АВТОБУСЛАРНИНГ ИККИНЧИ ПАРТИЯСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда юрадиган паст полли 30 та шаҳар автобуси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга топширилди.
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚКда ишлаб чиқарилган сиқилган газда юрадиган паст полли шаҳар автобуси MAN шассиси асосида тайёрланган. Улар енгил авлюминдан ишланган кенг габаритли кузовга эга, ўриндиқларнинг жойлашуви эса 90 нафар йўловчини ташиш учун етарли маконни яратади.
Бундан ташқари, MAN А22 CNG автобуслари салонни кондиционерлаш, пневматик тизим, шунингдек ҳаракатланиш барқарорлигини таъминловчи электрон тизим билан жиҳозланган. Шунингдек, бу транспорт воситаси имкониятлари чекланган одамларни ташишга тўлиқ мослаштирилган.
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ВЕЛОСИПЕД ВА МОТОЦИКЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ
Ўзавтосаноат” АЖ 27 феврал куни Наманган вилоятининг Норин туманида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.
Мазкур корхонани ташкил этиш бўйича Келишув “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Lifan Group Co.Ltd” компанияси томонидан имзоланган. “Lifan Group Co.Ltd” компанияси ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг августида Президент Шавкат Мирзиёев велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида велойўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди. Бу эса ўз ўрнида мазкур корхонанинг ташкил этилишида муҳим туртки бўлди.
Корхонада дастлаб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 мингни ташкил қилади. Босқичма-босқич мазкур кўрсаткич ошиб бориш режалаштирилган.
ПОЙТАХТ ЎҚУВЧИЛАРИ, ОТМ ТАЛАБАЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ПОЛИТЕХНИКА МУЗЕЙИДА ЎТАДИГАН РОБОТЛАР КЎРГАЗМАСИДА ЎЗ КАШФИЁТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИЛАР
22 февралда Тошкент шаҳридаги Политехника музейида “Роботлар-андроидлар–2019” кўргазмаси ўтказилади. Унда ўқувчилар ва университетлар талабалари яратган роботлар намойиш этилади. Ташриф буюрувчиларга жами 30 тага яқин экспонатлар ҳавола этилади.
Ушбу тадбир музейда ҳар йили ўтказилади. Кўргазма доирасида ёш ихтирочилар ўтган йил давомида ясаганларини намойиш этиш имконига эга бўладилар. Кўргазма меҳмонларини ўз роботлари билан ўқувчилар, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Тошкент ш.даги Турин политехника университети талабалари, шунингдек Халқ таълими вазирлиги қошидаги “Баркамол авлод” республика болалар маркази вакиллари бўлмиш ёш ихтирочилар таништирадилар.
GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИГА КАФОЛАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРАДИ
GM Uzbekistan АЖ харидорларга тақдим этилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, хизмат кўрсатиш даражасини оширишни 2019 йилдаги устувор вазифаларидан бири деб белгилаб олган.
Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг техник ҳолатини аъло даражада сақлаб туриш учун ҳамда мижозларнинг ишончини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан компания янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради. Энди ушбу муддат 3 йил ёки 100 000 километр масофани ўз ичига олади. Аввал — 1 йил ёки 20 000 километр масофани ташкил қилган.
ҲУРМАТЛИ ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ!

UzEraeCable Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.
Сизларга Ватанимизни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли вазифани адо этиш йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Ушбу тантанали кунда сиз ва оила аъзоларингизни байрам билан табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, хонадонларингиздан бахт ва қувонч аримаслигини тилаб қоламиз!
Сизларнинг заҳматли меҳнатингиз халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти гаровидир!












