САРМОЯДОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Ўзбекистон Республикаси инвестиция қўмитаси томонидан 2 август куни “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзэлтехсаноат” АК вакиллари билан маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий сармоядорларнинг очиқ мулоқоти ташкил этилди. Йирик сармоядорлар билан ўтказилган бу галги мулоқотнинг мавзуси машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатига бағишланди.

Бугун “Ўзавтосаноат” АЖ Франция, Германия, Япония, Жанубий Корея каби дунёдаги етакчи давлатларнинг автоишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Республикамизда автомобиль саноати ривожланиб бораётгани ҳамда бу тармоққа давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани боис, мамлакатимизда автомобилсозлик соҳасида хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш учун барча имкониятлар яратилган.

Ҳозирги вақтда ўзлаштирилмаган бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий сармоядорлар билан ҳамкорлик қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати

>>>

ЎЗАВТОСАНОАТ АЖ: МУАММОЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ ВА РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ СТРАТЕГИЯСИНИ БЕЛГИЛАШ

  30 июль куни Халқаро пресс клубнинг «Ўзавтосаноат» АЖ фаолияти, соҳада амалга оширилиш лозим бўлган ишлар ҳамда компаниянинг келгусидаги истиқболли режаларига бағишланган сессияси ўтказилди. Унда “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбар ва ходимлари, ўринбосарлари, экспертлар, тизимдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, дилерлик марказлари раҳбарлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбариятига маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импортни қисқартириш бўйича топшириқлар берган эди.

>>>

GM UZBEKISTAN ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ЭТАДИ

                            Yangiliklar
“GM Uzbekistаn» АЖ автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва уни маҳаллийлаштириш, шунингдек, қуйидаги турдаги товарларни етказиб бериш бўйича ташкилотлар ва корхоналарни хамкорликка таклиф қилади:

>>>

“ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

   «JV MAN Auto-Uzbekiston» МЧЖ қўшма корхонаси ёшлар иттифоқининг болангич ташкилоти томонидан жорий йилнинг 20 июль куни ёшларда ҳуқуқий таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, мамлактимизда қабул қилинган қонунларга нисбатан барчани бирдек ҳурмат билан муносабатда бўлишини таъминлаш мақсадида “Юксак ҳуқуқий маданият – фуқаролик жамиятининг асоси” мавзусида вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда учрашув ташкил этилди.

>>>

GM UZBEKISTAN БЕПУЛ ШАРТЛАРДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИГАН ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИНИ ИШГА ТУШИРДИ

                            Axborot xabari
Автомобиль эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш истагини билдирган маҳаллий тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ томонидан Марказий синов-ўлчов лабораторияси ишга туширилди. Мазкур лабораторияда тадбиркорлар ўзлари маҳаллийлаштириш истагини билдираётган маҳсулотни бепул синов ва сертификациядан ўтказиш имконига эга бўладилар.

Юқори аниқлик ва ишончли замонавий ускуналар билан жиҳозланган лабораторияда “Ўзстандарт” агентлиги ва бошқа ихтисослашган муассасаларда ўқув курсини ўтаган юқори малакали ходимлар фаолият юритишади.

Лабораторияда эҳтиёт қисмларнинг ёруғликка, занглашга, чиришга, ҳар қандай об-ҳаво шароитига, шикастланиш ҳамда сиқилишга чидамлилигини синовдан ўтказиш учун барча замонавий ускуналар мавжуд.

Лаборатория қошида маҳаллийлаштирилган эҳтиёт қисмларни синовдан ўтказиш масалалари бўйича барча зарурий маълумотларни тақдим этадиган Ахборот –ресурс Маркази ишга туширилган бўлиб, унда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Лаборатория «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2020 йил муддатгача аккредитациядан ўтказилган ҳамда TURKAK Туркия халқаро сертификатлаштириш органи томонидан тақдим этилган ISO/IEC 17025:2007 сертификатига эга.

>>>