Author Archives: root
“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖ “МИНСКДАГИ “ЎЗБЕКИСТОНДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН” КЎРГАЗМАСИДА

“Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари маҳсулотлари шу кунларда Минскда (Белорусь) ўтказилаётган “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” кўргазмасида тақдим этилди.
Белорусь ва Ўзбекистон минтақалари форумига бағишланган кўргазма 29 июлдан 2 августгача ишлайди, унда “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан енгил автомобиллар, махсус ва юк техникаси, автомобиль бутловчи қисмлари, спорт инвентари, лок-бўёқ маҳсулоти ва кўплаб бошқа товарлар тақдим этилган.
Тадбир Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан ҳамкорликда, Белорусь Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилмоқда.
ТТПУ ЯНГИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ – “АВТОМОБИЛЬ ИНЖИНИРИНГ”ИНИ ТАЪСИС ЭТАДИ

Ўзбекистон автомобилсозлиги тизимида юқори малакали кадрларни тайёрлаш сиёсатини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йил 25 июлдан 28 июлга қадар Бошқарув раиси раҳбарлигидаги “Ўзавтосаноат” АЖ вакиллари Турин политехника университети (Италия)га ташриф буюрдилар.
Ушбу ташриф доирасида университет раҳбарияти билан қатор музокаралар ўтказилди, улар давомида Италия университетининг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.
ЯПОНИЯ ОТМ РЕКТОРЛАРИ ТТПУГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига Ўзбекистон Республикаси ва Япония ОТМлари ректорлари учинчи саммити иштирокчилари келдилар. Япониянинг энг нуфузли университаларидан бўлмиш Нагойя университети ва Токай университети вакиллари университет ректори Ўктам Саломов билан учрашдилар ва таълим ҳамда илмий тадқиқот соҳасидаги келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Жумладан, қўшма конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ташкил этиш, талабалар алмашинуви дастурларини тузиш ва қўшма тадқиқот лабораторияларини яратиш борасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
КАМАЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 4 БАРОБАРДАН КЎПГА ОШДИ

2019 йилнинг биринчи ярмида “UzAuto TRAILER” заводида 585 дона КамАЗ юк машинаси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 4,2 баробарга кўпдир.
2018 йилда “UzAuto TRAILER” МЧЖда юк кўтариш қобилияти 10 тоннадан 36 тоннагача бўлган, 240дан 401 от кучигача қувватга эга двигателлар билан жиҳозланган ва ЕВРО 3, ЕВРО 4 ҳамда ЕВРО 5 экологик меъёрларига жавоб берувчи турли КамАЗ юк техникасини ишлаб чиқариш бошланганди. КамАз юк автомобиллари йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 000 донани ташкил қилади.
ЎЗБЕКИСТОН АВТОСАНОАТИ РИВОЖИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Ўзавтосаноат” АЖда 8 июлда автомобиль саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган ва тармоқнинг келгуси ривожланиши устуворликлари белгиланган, вазифалар аниқланган ва аниқ мақсадлар қўйилган йиғилишда айтилган Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижроси юзасидан кенгайтирилган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис тармоқ юқори раҳбариятининг раҳбарлигида, “Ўзавтосаноат” АЖ, UzAuto Motors ва маҳалийлаштириш корхоналарининг барча ходимлари иштирокида ўтказилди.












