Author Archives: root

РОССИЯЛИК ЁШЛАР “ЎЗАВТОСАНОАТ” ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШИШДИ

      12-18 феврал кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Ўзбекистон-Россия ёшлари иккинчи форуми ташкил этилди.
Форумни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Россия ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандумига мувофиқ ёшлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Россия ёшлар иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.
Ушбу жараёнда “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги таълим муассаса ва корхоналарида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида россиялик ёшлар Тошкентдаги Турин политехника университети, Самарқанддаги “JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда “UZAUTOTRAILER” МЧЖга ташриф буюришди.
Меҳмонлар Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, ахборот-ресурс маркази ҳамда талаба ёшларининг техник ишланмалари ва лойиҳаларини кўздан кечирдилар. Талаба ёшларимизнинг инновацион техник ишланмалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
“JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” ҳамда “UZAUTOTRAILER” корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёни, у ерда ёшларга яратилган имкониятлар Форум иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.
Форум доирасида икки давлат ёшлари ўртасида ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш муҳитини яратиш, тадбиркорлик, туризм соҳаларини ривожлантириш истиқболлари, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

>>>

МУСТАҚИЛ ЮРТИМНИНГ МИЛЛАТ ОТАСИ

    “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти анжуманлар залида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Мустақил юртимнинг миллат отаси” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Биринчи Президентимиз, буюк давлат арбоби Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақиллиги, Ватанимиз равнақи йўлида амалга оширган улкан ишлари акс этган видеофильм намойиш этилди.
Унда Ислом Каримовнинг ҳаёти, унинг раҳбарлигида истиқлол йилларида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган тарихий ишлар акс этди.
Тадбир чоғида талаба йигит-қизларнинг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ” ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ JEONJU УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

   25 январь куни “Ўзавтосаноат” АЖда Жанубий Кореянинг Jeonju университети профессор ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида Jeonju университетининг халқаро тажрибасидан фойдаланган ҳолда 1, 1,5 ва 2 йиллик таълим стандартларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, ўқувчи ёшларнинг тажрибасини ошириш мақсадида Корея университетида амалиётлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг тасарруфига олиниши режалаштирилган таълим муассасаларида ишловчи педагогларнинг камида 10 нафари 3 йил муддатда илмий иш олиб бориш орқали Ph.D илмий унвонини олишга кўмаклашишга келишиб олинди.

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ”ДА АФҒОНИСТОН БИЛАН АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

 

        23 январь куни “Ўзавтосаноат” АЖ биносида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг катта маслаҳатчиси Хумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Афғонистон Президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурий, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари Нодир Отажонов, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқаруви раиси Умиджон Салимов билан иккитомонлама ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.
Учрашув чоғида Афғонистон Республикаси билан мамлакатимизнинг ҳамкорлик алоқалари кундан кунга ривожланиб бораётгани ҳамда Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган GM Uzbekistan, SamAuto ҳамда JV MAN Auto Uzbekistan автомобилларига қизиқиш юқорилиги қайд этилди ҳамда мазкур корхона маҳсулотларини тез фурсатларда Қобулдаги Ўзбекистон савдо уйида кўриш истаги билдирилди.

>>>

ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ ЕТАКЧИ АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ КОЛЛЕЖИ ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИНИ ИМЗОЛАДИ

Жанубий Корея автомобиль саноатининг етакчи Ajou motor коллежи Президенти Шин Сунг Ҳо бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
2018 йилнинг 18 январь куни коллеж президенти Шин Сунг Ҳо ҳамда Тошкент Турин политехника университети ректори К.Шарипов ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида автомобиль саноатининг бир нечта йўналишлари бўйича ҳамкорликда ўқув ва инновацион ишлар олиб боришга келишиб олинди. Бунда автомобиль дизайни, архитектураси, бошқариш тизимлари, электроникаси, диагностикаси ва магистраллардаги навигацияси йўналишлари бўйича ўқув-илмий инновацион стартаплар дастурлари доирасида ТТПУ профессор-ўқитувчилари ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ муҳандис мутахассислари ҳамда Жанубий Корея автомобиль компаниялари GM, Daewоо, Hundai ва Кiа Моtors муҳандисларидан ташкил топган Ajou motor коллежи профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

Меморадум доирасида коллеж ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида кадрлар алмашинуви кўзда тутилган. Ajou motor коллежида йўлга қўйилган таълимни ишлаб чиқариш жараёнидаги интеграцияси ТТПУнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларига амалий кўмак бўлади.
Бундан ташқари ҳамкорлик доирасида илмий ишларни ривожлантириш мақсадида турли хил инновацион лойиҳалар асосида ҳамкорликда ишлаш, хорижий дастурлар асосида хизмат сафарларини ташкил этиш, биргаликда халқаро илмий конференциялар ўтказиш режалаштирилди.
Меморандум имзолангач Корея делегацияси раҳбари Шин Сунг Ҳо “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раиси У.Салимов билан учрашди.

Учрашув чоғида ТТПУ ҳамда “Ўзавтосаноат” тасарруфига ўтиши режалаштирилган касб-ҳунар коллежларининг 2 йиллик таълим стандратларини ишлаб чиқиш ҳамда Корея тажрибасини юртимиздаги таълим муассасаларига тадбиқ қилиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент Политехника музейи, “Ўзавтосаноат”нинг Пскентдаги полигони ҳамда GMPT корхоналарида бўлди.

Кореянинг Daewoo компанияси ташаббуси билан очилган Ajou motor коллежи Жанубий Корея автомобиль саноатинг ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Ушбу таълим муассаси Жанубий Кореянинг автомобиль саноати ривожланган марказида бўлиб, у Hundai, GM Korea ва Кiа Моtors автомобиль компанияларига мутахассислар тайёрлаб келмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу таълим муассасасида автомобиль саноатинг келажаги бўлган келгуси авлод автомобиллари гибрид, ақлли ва элекромобилларни яратиш кенг йўлга қўйилган.

>>>