GENERAL MOTORS КОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТИББИЙ ЖИҲОЗЛАР ЖЎНАТДИ

27 апрель куни Кореядан Ўзбекистонга қиймати 2 миллиард сўм атрофида бўлган тиббий жиҳозлар келтирилди, у General Motors компанияси ва кореялик автобутловчи қисмлар етказиб берувчилар томонидан коронавирусга қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасидаги яхши ният амали ўлароқ инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этилди.
“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖ ВА “ФОЛЬКСВАГЕН ГРУП РУС” ЎЗБЕКИСТОНДА ЕНГИЛ ТИЖОРАТ АВТОМОБИЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК ТЎРИСИДА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИЛАР

- Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш “Жиззах” ЭИЗда жорий этилади
- Завод ишлаб чиқариш қуввати – йилига 20 000 дона автомобиль
- Лойиҳа “Ўзавтосаноат” АЖнинг маҳаллий корхоналари базасида, Volkswagen концерни ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади
“UZAUTO MOTORS” ЭКСПОРТ БОЗОРЛАРИДА АВТОМОБИЛЛАРНИ CHEVROLET БРЕНДИ ОСТИДА СОТИШНИ БОШЛАМОҚДА

“UzAuto Motors” компаниясига автомобилларнинг юқори сифати жаҳон автосаноати етакчиларидан бири – “General Motors” компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб берганлиги учун берилди.
Қабул қилинган қарор “UzAuto Motors”га Chevrolet жаҳон брендининг тўлиқ қувватидан Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни ошириш имконини яратади.
UZAUTO MOTORS SERVICE & TRADE-IN CENTERДАГИ ЯНГИ МОДЕЛЛАРГА БАҲО БЕРИНГ

Замонавий, қулай, универсал – бу таърифларнинг бари улар, UzAuto Motors 2019 йил охирида тақдим этган янги Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox моделларига тегишли.
Уларга ўзингиз баҳо бермоқчимисиз? Унда сизларни UzAuto Motors Service & Trade-In centerда кутамиз, бу ерда янги моделлар билан бевосита танишишингиз мумкин, марказ мутахассислари эса сизларга автомобиларнинг техник имкониятлари тўғрисида батафсил ахборотни тақдим этади.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИНИНГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БОШЛАНДИ
“Ўзавтосаноат” АЖда Саудия Арабистони Қироллигининг компанияси вакиллари билан амалий учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Арабистон компания вакиллари “ЎзАвтосаноат” АЖ маҳсулотларини ўз мамлакатлари бозорида илгарилатишга қизиқиш билдирдилар.
Шунингдек, музокаралар асосида компания раҳбари Адиб Кутуб ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишга ва келгусида дилерлик келишувини имзолашга тайёр эканлигини билдирди.












