«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» КОМПАНИЯСИ “ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ” АЖГА ЯНГИ ШАҲАРЛАРАРО АВТОБУСЛАР ТАҚДИМ ҚИЛДИ

«JV MAN AUTO-UZBEKISTAN» компанияси “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга янги MAN RR3 шаҳарлараро автобусларининг бир партиясини тақдим этди. 18 дона автобус бугун компаниянинг Самарқанд вилоятидаги Сервис ва дилерлик марказидан йўлга чиқди.

Янги MAN RR3 автобуси Ўзбекистон Республикасида шаҳарлараро йўловчи ташишга мўлжалланган. MAN RR3 максимум қулайлик, юқори хавфсизлик ва намунавий экологик тозаликни таклиф этади. Енгил алюмин кузов йўл қопламасига юкламани камайтириб, ундан фойдаланиш муддатини узайтириш имконини беради.

>>>

UZAUTO MOTORS АВТОМОБИЛЛАР УЧУН ЯНГИ РАНГЛАР ПАЛИТРАСИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

<br />
                          Yangiliklar</p>
<p>

UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлаганини маълум қилади. Янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган.

Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ” МАҲСУЛОТЛАРИ САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИОН БИРЖАДА

Ўзавтосаноат” компанияси бугун “Ўзэкспомарказ”да очилган Саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада қатнашди.

Кўргазмада UzAuto Motors автомобиллари моделлар қатори, UzAuto Trailerда ишлаб чиқарилган осма, тиркама техника, КАМАЗ юк машиналари, “JV MAN Auto-Uzbekistan” компанияси ва Самарқанд автомобиль заводи техникаси тақдим этилди. Бундан ташқари, кўргазма павильонларида тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган бутловчи деталлар ва халқ истеъмоли товарлари намойиш этилган.

>>>

МИНСКДА RAVON БРЕНДИ АВТОМОБИЛЛАРИНИНГ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Минскда Ravon бренди тақдимоти бўлиб ўтди, у Белорусь Республикасида автомобиллар сотуви бошланганлигини англатди. Модель қатори учта моделдан иборат бўлади: Ravon R2, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4.

>>>

“ЎЗАВТОСАНОАТ” АЖ – “2019 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИШ БЕРУВЧИСИ”

Энг яхши иш берувчи – 2019” IV йиллик танловида давлат компаниялар орасидаги “2019 йилнинг энг яхши иш берувчиси” соврини “Ўзавтосаноат” АЖга топширилди. Шунингдек, “Талабалар орасида энг талабгир иш берувчи” совринига давлат компаниялари орасида UzAuto Motors компанияси сазовор бўлди.

>>>